Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Леброн Жеймс афсонавий Майкл Жорданнинг рекордини янгилади
«Кливленд Кавальерс» форварди Леброн Жеймс Миллий баскетбол ассоциацияси плей-оффида 30 ва ундан кўп очкога эга ҳолда ўтказилган ўйинлар сони бўйича Майкл Жордан рекордини янгилади.
«Кавальерс» етакчиси «Голден Стэйт Уорриорз»га қарши финал сериясининг учинчи учрашувида 33 очко тўплади. Жеймснинг ҳисобида ҳаммаси бўлиб 110та ўйин бор, уларда у 30дан ортиқ балл жамғарган.
«Уорриорз» ва «Кливленд» ўртасидаги беллашув Окленд жамоасининг 110:102 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «Голден Стэйт» серияда рақибидан тўрт ғалабага илгарилаб кетди - 3:0. Кейинги ўйин Кливлендда 8 июнь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
07:17 / 21.07.2021
“Милуоки” 50 йил ичида биринчи марта МБА чемпионига айланди
22:27 / 29.01.2021
МБАнинг энг кўп пул топадиган баскетболчилари рейтинги эълон қилинди
09:12 / 11.12.2020
Time Леброн Жеймсни “Йил спортчиси” деб эълон қилди
07:59 / 12.10.2020