Жамият | 18:13 / 08.06.2018
30904
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёқилғи ташиш автомобилида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

2018 йил 7 июнь куни соат 19дан 12 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Мирзо Улуғбек тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси «Салар» кафеси олдида ёқилғи ташиш автоулови ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб  тушган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19дан 34 дақиқа ўтганда бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида Hyundai русумли ёқилғи ташиш автоуловининг цистернаси ва ҳайдовчи кабинаси ёниб, бир нафар фуқаро, яъни ҳайдовчи ёрдамчиси куйиш тан жароҳатини олган.

Ёнғин, ёқилғи маҳсулотларини тўлдириш ва тўкиш ишларини амалга оширишда техника ва ёнғин хавфсизлиги йўриқномасини бузиш оқибатида содир бўлган, деб тахмин этилмоқда.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, барча автотранспорт ва бошқа корхона раҳбарларини, ёқилғи маҳсулотларини сақлаш, ташиш, тўлдириш ва тўкиш ишларини олиб боришда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраган.

Мавзуга оид