Фан-техника | 12:49 / 10.06.2018
14043
2 дақиқада ўқилади

iPhone X экранлари куйиб кетаётгани маълум қилинди

Apple’нинг энг янги iPhone X смартфони ноодатий нуқсонга эгалиги аниқланди: қурилманинг OLED-дисплейи узоқ вақт ишлатилгандан кейин куйишдан қорайиб қолиши мумкин. Бунга DimaViper тахаллусли блогер эътибор қаратган.

Бу муаммо чакана савдо қилувчи дўконлардаги iPhone X’ларда кузатилмоқда. Блогер бир нечта дўконларни айланиб, у ерда витринага қўйилган барча iPhone X’ларнинг экранлари қорайиб кетганини аниқлаган. Бунда экранда ишчи столдаги дастурлар белгилари изларини пайқаш мумкин. Бу вақт ўтиши билан куйиб кетиши мумкин бўлган OLED-экран сабабли юз беради.

Фото: DimaViper

Бундай ҳолатни нафақат iPhone X’да, балки органик ёруғлик-диод асосидаги дисплейларга эга бошқа қурилмаларда ҳам кузатиш мумкин. Гап шундаки, дўконда бундай смартфонлар экранида деярли узукун бир хил тасвир акс этиб туради. Бу тасвир эса дисплейлар пикселлари “куйишига” олиб келади. Шу билан бирга бундай муаммо IPS-экранлар қўлланувчи iPhone 8 ва бошқа смартфонларда учрамайди.

Мавзуга оид