11:28 / 11.06.2018
21737

Бразилия термаси Россияга келди

Фото: Бразилия футбол федерацияси матбуот хизмати

Бразилия терма жамоаси 14 июнь куни бошланадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Россияга келди. Бу ҳақда Бразилия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Бразилия термаси мусобақа давомида Сочида жойлашади. Ушбу терма жамоа 12 июнь куни «Юг-спорт» стадионида ишқибозлар учун очиқ машғулот ўтказади.

2018 йилги жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади. Бразилия термаси мусобақа гуруҳ босқичини Швейцария термасига қарши ўйин билан бошлайди (17 июнда Ростов-Донда). Шундан сўнг Тите шогирдлари Коста-Рика билан тўқнаш келади (22 июнда Санкт-Петербургда), гуруҳ босқичини эса Сербия термаси билан ўйин орқали якунлайди (27 июнда Москвада).

Top