Фарғона ва самарқандлик талончилар жиноий гуруҳи Тошкентда қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фуқаро К.У. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Унда у шу йил 4 июнь Тошкент туманида жойлашган “Ғишткўприк” чегара пости орқали Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиб у ерда номаълум шахс бошқарувидаги давлат рақамлари аниқланмаган оқ рангли “Нексия” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб кетаётиб, Қибрай туманига етиб келганларида ҳайдовчи автомашинани тўхтатиб, К.У.га тегишли ичида “Dell” русумли ноутбуки, ҳисобида 2 минг Қозоқ тангаси бўлган пластик картаси, “Самсунг” мобиль телефони ва кийим-кечаклари бўлган чамадони ҳамда аёллар сумкасини олиб қўйиб, уни автомашинадан тушириб юбориб воқеа жойидан яширингани ҳақида шикоят қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи муқаддам судланган Н.Ю. ва Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи Д.Р. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Мавзуга оид
14:30 / 05.10.2024
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
12:20 / 28.09.2024