Жамият | 11:08 / 11.06.2018
7343
2 дақиқада ўқилади

Ҳокимият Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари суннат тўйини ўтказиб берди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор туман маҳаллий Кенгаши ташаббуси билан Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан доимий хабар олиб туриш, бир қатор ўғил болаларнинг хатна тўйларини муносиб нишонлаш мақсадида 2018 йил 9 июнь куни туманда жойлашган “Афрўз” тўйхонасида “Ёшлар - келажагимиз” шиори остида 22-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 10 нафарининг суннат тўйи маросими ташкил этилди. Бу ҳақда Чилонзор туман ҳокимлигининг матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ташкил этилган суннат тўйи маросимига 22-Меҳрибонлик уйининг 105 нафар тарбияланувчиси ҳамда 10 дан ортиқ тарбиячи оналари ва Меҳрибонлик уйи раҳбарияти таклиф этилди.

Тадбирни Чилонзор туман ҳокими Д. Ҳидоятов кириш сўзи билан очиб берди. Кириш сўзида суннат тўйи бўлаётган болажонларни табриклаб, келажакда етук инсон бўлиб етишишларини тилади. 

Шундан сўнг, туман имом хатиби ташриф буюриб, тадбир иштирокчиларига Рамазон ойида қилинадиган эзгу амалларнинг хосияти, ёшларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, ёшлар тарбияси, мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари тўғрисида маъруза қилди.

Фото: Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбир якунида 10 нафар тўйи нишонланаётган болажонларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги номидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Мавзуга оид