Фан-техника | 23:15 / 13.06.2018
9483
1 дақиқада ўқилади

Хитойда “ақлли” футуристик электрокар тақдим қилинди

Хитойнинг Byton стартапи 4-даражадаги автопилотга эга K-Byte электрик седани концептини тақдим қилди. Автомобил тақдимоти Шанхайда ўтаётган CES Asia 2018 кўргазмасида бўлиб ўтган.

Янги машина Toyota Camry’дан каттароқ чиққан. Автомобил датчиклар, пешойна остида жойлашган камера, томи ўртасида жойлашган лидар билан жиҳозланган. Бу электрокарга умумий йўлларда мустақил ҳаракатланишга имкон беради. 

Фото: Byton

Машина кузовининг олдида радиатор панжарасини имитация қилувчи анимацион детал жойлашган, ён ойналари эса камералар ўрнини босади.  

Фото: Byton

Автомобил салони футуристик кўринишда бажарилган – дастаклар ўрнига сенсор панеллар жойлашган, олд панел катта дисплей кўринишида ишланган.

Машинанинг нархи ва бошқа кўрсаткичлари маълум қилинмаган.

Фото: Byton

 

Мавзуга оид