Спорт | 13:15 / 14.06.2018
9204
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада маҳбуслар ЖЧ-2018 ўйинларини кўриш учун очлик эълон қилишди

Фото: GOLDERS/@ARGENTINA

Аргентинада Пуэрто-Мадрин шаҳридаги қамоқхоналарда сақланувчи маҳбуслар футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини кўришга рухсат беришлари учун очлик эълон қилишди.

Publimetro маълумотига кўра, қамоқхонада уч кундан бери телевизион кабель бузилган ҳолда турибди, уни қамоқхона ходимлари тузатишдан бош тортишмоқда.

«Биз овқат истеъмол қилмаслик ҳақида қарор қабул қилдик, бу телевизион кабель билан боғлиқ муаммо ҳал қилиб берилмагунга қадар давом этади», - дея маълум қилишган маҳбуслар ўз норозиликларида.

Фото: GOLDERS

Шаҳар суди бундай мурожаатни кўриб чиқишдан бош тортган.

ЖЧ-2018 Россияда 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси D гуруҳида Исландия, Хорватия ва Нигерия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сунъий идрок ЖЧ-2018 натижаларини тахмин қилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид