13:13 / 14.06.2018
24648
Реклама

«High Land City» турар жой комплекси – қулайлик ва сифат уйғунлиги

Халқаро ишбилармонлик маркази(ХИМ) “Tashkent City” Ўзбекистондаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик шаҳарсозлик лойиҳасидир.

Фото: Tashkent City

Лойиҳа таркибидан замонавий бизнес марказлари, меҳмонхоналар, гипермаркетларни, кўнгилочар масканларни, пиёдалар йўлакларини қуриш, шунингдек, кўп қаватли, барча қулайликларга эга, шу вақтгача Тошкентда қурилмаган турар жойларни барпо этиш кабилар ўрин олган. Ушбу объектлар ягона архитектуравий дизайн остида бирлаштирилган бўлиб, функционал жиҳатдан ўзаро боғлиқ ҳолда бир-бирини тўлдириб туради ҳамда ўзбек миллий меъморчилик услублари билан уйғунлаштириб борилади.

Фото: Tashkent City

Лойиҳанинг бирламчи вазифаси жаҳон архитектурасининг энг янги ғояларини ишга солиб, шунингдек, экологик талабларга жавоб берадиган ва энерготежамкор интеллектуал технологиялардан фойдаланган ҳолда Тошкент шаҳри марказида меъморий мажмуани яратишдан иборат. Лойиҳанинг асосий мақсади инвесторлар учун Ўзбекистоннинг “Tashkent Сity” ХИМ ҳудудидаги босқичма-босқич ривожланаётган бизнес марказининг янада тараққий этишини таъминловчи жозибали ва қулай муҳитни яратишдан иборат.

Фото: Tashkent City

Бугун биз пардани бироз очиб, ЛОТ №1 Инвестор – “High Land City” МЧЖ хорижий корхонаси ҳақида гапириб бермоқчимиз. Ушбу ҳудудда янги, замонавий турар жойларни қуриш режалаштирилган. “Tashkent Сity” ХИМ таркибидаги парк ва савдо марказлари ёнида, Ўзбекистон Миллий драма театри рўпарасида жойлашади .

Фото: Tashkent City
Фото: Tashkent City

Бу ерда комфорт (яъни қулайлик)ни ҳис қилиш визуал хурсандчиликдан бошланади: бинолар фасади OZGUVEN Туркиянинг машҳур архитекторлик бюроси томонидан лойиҳалаштирилган. Турар жой таркибидан болаларни ҳар томонлама ривожлантирадиган ўйин майдончаси ҳам ўрин олади. Автомобиллар учун ерости автотураргоҳи қурилади.

Фото: Tashkent City

Комфортнинг кейинги босқичи – яшаш жойлари.

Ушбу лот таркибида жам 1200та хонадон бўлган 12та кўп қаватли уй мавжуд. Бинолар сиртини қоплаш материали сифатида биринчи навбатда оҳактош ишлатилади. Ундан биноларнинг бурчаклари, асосий кириш ҳамда томга ёндашган қисмларини пардозлашда фойдаланилади.

Фото: Tashkent City

Квартира ва пентхауслар ўз синфига мансуб қулайлик тизимлари билан тўлиқ таъминланган. Бу ерда марказий вентиляция ва кондиционерлаш, ўз қозонхонаси ҳамда сувни фильтрлаш орқали тоза ичимлик сувига айлантириш тизимлари мавжуд

Динамик таассурот уйғотиш мақсадида бинонинг айрим қисмларида вертикал алюминий панеллар ва алюминий осма деворлар ишлатилган. Биламизки, аҳоли яшайдиган кўп қаватли турар жойларнинг балконлари бўлади. Бундай балконларга ойнадан ишланган конструкциялар ўрнатилган. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватидан савдо майдончалари сифатида фойдаланилади

1-Лотдан ўрин олган ушбу турар жой комплексида Сизнинг қулай шароитларда яшашингиз учун барча шароитлар яратилган.

Фото: Tashkent City
Фото: Tashkent City

Бугунги кунда Туркиянинг “Ozguven” компанияси билан ҳамкорликда доим қурилиш майдонида бўладиган ишчи гуруҳи ташкил этилган. Маъмурий бинонинг тупроқ ишлари ниҳоясига етиш арафасида бўлиб, фундамент қуйиш ишлари бошлаб юборилди, котлован қазиш ишлари олиб борилмоқда. Қурилишга юқори малакали архитекторлар, қурувчилар ҳамда бошқа мутахассислар, шунингдек 45 дан зиёд қурилиш техникаси жалб этилган.

Фото: Tashkent City

Реклама ҳуқуқи асосида 

Top