Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев руҳий касалликлар шифохонасини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари жорий йил 15 июнь куни бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди.

Клиникада 4 янги бино фойдаланишга топширилган, қолганлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирланган. Тоза ва шинам палаталар, беморлар билан индивидуал ишлаш учун хоналар ташкил этилган, замонавий ташхис ускуналари ўрнатилган.

Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Мазкур янги клиникани республиканинг шу ихтисосликдаги шифохоналари учун таянч муассасага айлантириш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва бошланғич босқичдаёқ даволаш амалиётини ривожлантириш, бу борада чет элдаги илмий-тиббий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, руҳшунос мутахассислар тайёрлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.






Мавзуга оид
12:40
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025