Жамият | 18:30 / 17.06.2018
106897
2 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентдаги «Ezidyor» тўйхонасини бузиш ишлари бошланди

Tashkent City қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган «Ezidyor» тўйхонасида бузилиш ишлари бошланди. Шунингдек, тўйхонага ёндаш жойлашган «Bellona» мебеллар салони ва бошқа бинолар ҳам бузилмоқда.

«Kun.uz» фотомухбири воқеа жойида бўлиб, жараён тасвирларини узатди.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги тўйхона бузилиши ҳақида апрель ойида маълум қилинганди. Шунингдек, ушбу туман ҳудудида жойлашган яна бир объект - «Мумтоз» тантаналар зали ҳам «Сузук ота» зиёратгоҳ-мажмуаси қурилиши доирасида бузилади.

Бироз аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ezidyor» тўйхонасининг эгасига «Версал» берилиши, «Мумтоз» тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган «Саёҳат» ресторани берилиши маълум бўлганди.

Маълумот учун, «Сузук ота» зиёратгоҳ-мажмуаси 2018 йил сентябрида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Tashkent City’нинг қурилиши эса 2021 йилга қадар давом этади.
 

Мавзуга оид