![](https://storage.kun.uz/source/3/4KnKETeaeA-AZzsy8HlxQkvcg_6I-Vd-.jpg)
Фото: Getty Images
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-туридаги Швейцарияга қарши кечган учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Футболчи 20-дақиқада узоқ масофадан зарба йўллаб, гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ 50-дақиқада Стивен Цубер Швейцарияга дуранг келтирган голни киритди.