Жамият | 09:00 / 19.06.2018
24449
7 дақиқада ўқилади
Реклама

«Нексия 3» автомобили ёки Хитойда таълим учун йўлланма…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сонли “Tаълим муассасаларида чет тилларини  ўқитиш сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистонда B1 ва ундан юқори малака сертификатига эга бўлганларга 2018 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун ўтказиладиган тест синовларида чет тили (инглиз, француз, немис) дан максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синовидан озод этилади.

Бундан ташқари,чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган умумий ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагоглари аттестация жараёнида малака синови учун белгиланган максимал балл билан баҳоланади ва тест синовидан озод этилади.

Яна бир муҳим янгилик: 2019 йилдан бошлаб CEFR сертификатидан ташқари IELTS, TOEFL, SAT General, SAT Subject сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлар бўйича тест синовидан озод қилиш тартиби ҳам жорий қилинади.

Ҳозирда дунёнинг 140 мамлакатидаги ҳукумат муассасалари, таълим масканлари ва иш берувчилардан иборат жами 10 000 дан ортиқ ташкилотлар IELTS га ишонадилар ва унинг натижаларини тан оладилар. Ўзбекистонда ҳам халқаро олий ўқув юртларида, жумладан Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети, Сингапур Менежментни Ривожлантириш институти, Турин Политехтика университети, Инҳа университетига ўқишга кириш учун IELTS тести натижалари лозим.

Фото: Geekstudy

У нега керак?

IELTS халқаро сертификати инглиз тили расмий тил бўлган мамлакатларда, шунингдек бошқа давлатлардаги таълим инглиз тилида олиб бориладиган халқаро олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имконини беради. Шу билан бирга Канада, Австралия ва Янги Зеландия каби мамлакатларга касбий иммиграция йўналиши бўйича иммиграция қилмоқчи бўлган инсонлар ушбу тестни топширишлари лозим бўлади. Имтиҳон қандай модулдан иборат?

IELTS қуйидаги икки модулдан иборат:

Academic (Aкадемик) IELTS инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар (Буюк Британия, Канада, Ирландия, Австралия ва Янги Зеландия, ЖАР, AҚШ ва бошқалар) даги коллежлар ва олий ўқув юртларига ҳамда бошқа мамлакатларнинг инглиз тилида таълим бериладиган ўқув юртларига ўқишга кириш учун қўлланилади;

General Training (Умумий) Канада, Австралия ва Янги Зеландия каби мамлакатларга касбий иммиграция йўналиши бўйича иммиграция қилмоқчи бўлган инсонлар учун мажбурий шартлардан бири ҳисобланади.

Фото: Geekstudy

“Geekstudy” нодавлат таълим муассасаси чет тилини ўрганиш истагида бўлган ҳамда қарорда кўрсатилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ниятидаги ёшларни ўқув марказимизда чет тилларни ўрганиш бўйича мутлақо янги дастур асосида ташкил қилинган ўқув курсларига таклиф қилади. Йилдан-йилга IELTS халқаро тест тизими тобора машҳур бўлиб бормоқда, чунки ушбу имтиҳонни муваффақиятли топшириш ҳам таълимда, ҳам касбий ўсишда янги имкониятларни тақдим этади.

Фото: Geekstudy

Бу ҳали ҳаммаси эмас!

“Geekstudy” ўқув маркази оламшумул иккита акцияни эълон қилди. Яъни, “Geekstudy” да ўқиб, IELTS дан 8 дан юқори балл олган талаба “Нексия 3” автомашинаси соҳиби бўлиши мумкин ёки Хитой университетларидан бирида бепул 4 йил таҳсил олиш имкониятини қўлга киритиши мумкин. 2019 йил 12 март куни қуръа ташлаш йўли билан ана шу иккита бахтли талаба аниқланади ва уларга совринлари топширилади.

Биринчи акциямиз шартлари билан танишинг:

Фото: Geekstudy

Иккинчи акциямиз шартлари билан танишинг:

Фото: Geekstudy

Абитуриентлар учун ўқув машғулотлари республикада ҳозирча янгилик бўлган махсус дастур асосида олиб борилади. Бу эса, таълим олишнинг 100 фоизлик сифат даражасини кафолатлайди. Дарслар ҳафтада 6 соатдан ўтилади. Дарс жараёни қатъий белгиланган жадвал ҳамда кучли назорат остида олиб борилади (яъни дарс жараёни ҳафта давомида 3 маротаба, 2 соатдан олиб борилади ва ҳар ойнинг якунида назорат имтиҳони ўтказилади). Дарслар 2 соатдан ва ҳар бир соати алоҳида ўқитувчи томонидан олиб борилади. Якшанба кунлари эса Writing, Speaking, Listening, Reading, Debate ва Movie Club’лар ташкил этилган.

Фото: Geekstudy

“Geekstudy” ўқув марказида ўз соҳасининг етук мутахассислари иш олиб боришади. Марҳамат, жамоамиз аъзолари билан танишинг:

1. Юқори тажрибага эга бўлган ўқитувчиларимиз:

Фото: Geekstudy

2. “Geekstudy” жамоаси:

Фото: Geekstudy

 Ўқув курсларимиз билан танишинг:

Фото: Geekstudy

УНУТМАНГ, “Geekstudy” ЎҚУВ МАРКАЗИ ЖАМОАСИ ЎЗИНИНГ ТАЖРИБАСИ ВА БИЛИМИГА ҲАМДА ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ НАТИЖАЛАРИГА ТАЯНГАН ҲОЛДА ҚЎРҚМАСДАН ИШОНЧ БИЛАН 100% КАФОЛАТ БEРАДИГАН ЯГОНА ЎҚУВ МАРКАЗИДИР. ЯЪНИ АГАРДА БEЛГИЛАНГАН МУДДАТДА КУТИЛГАН НАТИЖАГА ЭРИШИЛМАСА, ТЎЛОВ ПУЛИ ТЎЛИҚ ҚАЙТАРИЛАДИ!!! НАТИЖАЛАРНИ КEЛИБ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН.

Фото: Geekstudy

Марказда ўқувчилар ҳамда абитуриентлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, дарсдан бўш вақтларида кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятига эгадирлар. Ўқув хоналари таълимнинг энг замонавий техника ва жиҳозлари билан таъминланган.

Фото: Geekstudy

Бундан ташқари, “Geekstudyedu Consulting” фирмаси ёрдамида бутун дунёнинг халқаро университетлар таълим грантига эга бўлиш учун 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар бакалавриатга ва 35 ёшгача бўлган ёшлар магистратурага ўқишга топширишлари мумкин!

Фото: Geekstudy

Лекин Сизда инглиз тилини билиш тўғрисидаги сертификат (IELTS) ёки дипломингиз бўлса, тўғридан-тўғри 4 йиллик инглиз тилида ўқитиладиган бакалавр курсларига таълим гранти асосида қабул қилинишингиз мумкин!

Диплом халқаро бўлиб, бутун дунёда амал қилади.

Фото: Geekstudy

“Geekstudyedu Consulting” абитуриентлар учун қуйидаги масалаларда ёрдам беради:

1. Керакли ҳужжатларни тайёрлаш;

2. Виза олишга кўмаклашиш;

3. Абитуриентларга керакли кўрсатмалар бериш;

4. Имтиҳон жараёнларига тайёрлаш;

5. Ётоқхона билан таъминлаш;

6. Ўқишдан бўш вақтида қўшимча иш топиш;

7. Шартнома тузиш.

Фото: Geekstudy

Хорижий тил билмайдиган талабаларга имконият.

Агар Сиз инглиз тили ёки ўқимоқчи бўлган давлат тилини билмасангиз, унда Сизни биринчи ўша давлатга тил ўрганиш учун жўнатишимиз мумкин. 3 ёки 6 ойдан сўнг тил билиш даражангизни текшириб, бакалавр ёки магистратурага топшириш имконияти берилади.

Ўқув курсларимизга қабул куни узайтирилди:

• 1-Акциямизга қабул куни 30 июнгача;
• 2-Акциямизга қабул куни 15 июлгача;

Жой банд қилиш учун:
1. Паспорт нусхаси;
2. Электрон фотосурат;
3. Тўлиқ тўлов.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кўҳинур кўчаси 25-уй.
Метро бекатлари: “Ойбек” ва “Космонавтлар”
Мўлжал: “Гранд Мир” (олдинги “Россия”) меҳмонхонаси
Телефон: (+99895) 170-25-40, (+99895) 169-25-40
Телеграм: (+99895) 170-25-40, (+99895) 169-25-40, (+99898) 121-25-40, (+99893) 530-25-40

Instagram: geekstudyedu_consulting

Email: geekstudyedu@gmail.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид