18:56 / 19.06.2018
11288

ЖЧ-2018. Япония Колумбияни мағлуб этди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

H гуруҳида Колумбия ва Япония терма жамоалари беллашди. Ўйин муросасиз ва кескин курашларга бой бўлди.

3-дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилган воқеа юз берди. Япония терма жамоаси ҳужумчиси Осако дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди ва зарба йўллади. Бироқ, дарвозабон Оспина тўпни қайтара олди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Кагава бўш қолган дарвозани нишонга олганида, ҳимоячи Карлос Санчес тўпни қўли билан тўсиб қолди. Натижада бош ҳакам пенальти белгилаб, ҳимоячини «сўнгги умид» фоли учун майдондан четлатди. Кагава эса пенальтидан ҳисобни очди.

Бир футболчи кам бўлиб қолган Колумбия курашни тўхтатмади. 39-дақиқада эса ҳисобни тенглаштирди. Кинтера жарима зарбасини амалга оширишда ҳийла ишлатди. У тўпни ҳаводан эмас, балки ерлатиб тепди. «Жонли девор»да турган футболчилар эса осмонга сакрашди, натижада тўп уларнинг остидан ўтиб, дарвозага кириб кетди.

Иккинчи бўлим Япониянинг бироз устунлигида ўтди. 73-дақиқада Осако бурчак зарбасидан сўнг, тўпни боши билан Колумбия дарвозасига аниқ йўллади. Қолган дақиқаларда жанубий америкаликлар ҳисобни тенглаштириш учун харчанд уринишмасин, буни уддалай олишмади.

ЖЧ-2018, Н гуруҳи
Колумбия – Япония 1:2 
19 июнь, Саранск, «Мордовия Арена» 
Голлар: 0:1 – 6, пенальти Кагава, 1:1 – 39 Кинтеро, 1:2 – 73 Осако. 
Колумбия – Оспина, Мурильо, Мохика, Арьяс, Санчес, Лерма, Санчес, Кинтеро (Хамес, 59), Куадрадо (Барриос, 31), Искьердо (Бакка, 70), Фалькао.
Япония – Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Хасебе, Сибасаки (Ямагути, 80), Кагава (Хонда, 70), Харагути, Инуи, Осако (Окадзаки, 85).
Огоҳлантиришлар: Барриос (64), Хамес (86), Кавасима (90).
Четлатиш: Санчес (3).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top