Ўзбекистон | 09:13 / 27.06.2018
4559
1 дақиқада ўқилади

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши ташкил этилди

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси президенти «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши ташкил қилинди, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлашда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш;

солиқ низоларини кўриб чиқиш жараёнида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгашининг таркиби ва низомини тасдиқлайди.

Мавзуга оид