Технология | 21:16 / 29.06.2018
12383
1 дақиқада ўқилади

Носоз ракета немис фрегатига ўт кетишига сабаб бўлди (видео)

21 июнда немис ҳарбий денгизчиларининг машғулотлари вақтида фрегатда ёнғин чиқди. Бунга эса ракета бўлимидаги носозлик сабаб бўлган. Оқибатда 2 киши жароҳат олган.
 

Ушбу воқеа F124 Sachsen туридаги фрегат билан Норвегия соҳиллари яқинида юз берган.

SM-2 зенит ракетаси номаълум сабабга кўра пуск қурилмасида ёниб кетган. Бироқ бахтли тасодиф снаряднинг жанговар қисми детонация қилмаган ва ёнғин тезда бартараф этилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид