11:20 / 01.07.2018
13211

Кун фотоси: Роналду жароҳатланган Каванига ёрдам кўрсатди

Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани ЖЧ-2018 плей-оффида Португалия дарвозасига икки гол урди. У боши ва оёқлари билан Европа чемпионларини муддатидан аввал уйига равона қилди.

Ўйиннинг 71-дақиқасида эса ҳужумчи оқсоқлана бошлади ва ўйинни давом эттира олмади.

Уни майдондан ташқарига Португалия термаси сардори Криштиану Роналду қўлтиқлаганча кузатиб қўйди.

Роналдунинг бу ҳаракати мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters

Қолган вақтни Каванисиз давом эттирган Уругвай рақиб ҳужумларни кучайтирган бўлсада, ғалабани сақлаб қолди (2:1).

Ҳозирча Каванининг жароҳати даражаси маълум эмас. Захира ўриндиғида у тиззасига муз қўйиб ўтирди. Бу кичик шикастланиш ҳам бўлиши мумкин.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top