Ўзбекистон | 22:23 / 02.07.2018
76426
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда бир турдаги транспорт воситаси бож тўловидан озод этилди
Ўзбекистонга олиб келинаётган электромобиль божхона тўловидан озод этилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари имзолаган тегишли ҳужжатда шундай дейилади.
Унга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб хорижда ишлаб чиқарилган электромобиль воситаларини Ўзбекистонга олиб киришда бож тўлови ундирилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Changan компанияси вакиллари ҳам айнан шу йўналиш бўйича Ўзбекистонда фаолият олиб бориш истагида экани айтилганди. Яъни, Хитойнинг етакчи электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Фарғона водийсида маҳаллийлаштирилган электромобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
17:48 / 06.11.2024