Жаҳон | 21:23 / 03.07.2018
21346
1 дақиқада ўқилади
Ғарбда Трампни Путин билан якка қолдиришдан чўчишмоқда
Ғарб давлатлари амалдорлари АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан яккама-якка қолиб, Қримни Россияники деб тан олишидан хавотирланишмоқда. Бу ҳақда The Times нашри маълум қилди.
Аввалроқ Трамп Путин билан яккама-якка гаплашиш истагини билдирганди.
АҚШнинг Европадаги ҳамкорларини Трампнинг Қримни Россияники деб тан олишидан ташқари, унинг Германиядан АҚШ қўшинларини олиб чиқишга рози бўлиши мумкинлиги ҳам ташвишлантирмоқда.
“Трамп Путин билан бир хонада ёлғиз қолиб қандай қарор қабул қилишини ҳеч ким билмайди”, деб айтган Трамп атрофидаги манбалардан бири.
Трамп ва Путиннинг учрашуви 16 июлда Хельсинкида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024