14:13 / 04.07.2018
17059

Афғонистонда чиқарилаётган “кока-кола” маҳсулотларини Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтишмоқчи бўлишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда “Дарбанд” ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида қонунбузарликни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаро Т.Ж.нинг буюртмаси асосида харакатланаётган ISUZI русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина ҳайдовчиси Қ.А.дан автомашинага нима юкланганлиги сўралганида, у автомашинага олма маҳсулоти юкланганлигини маълум қилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ҳамда холислар иштирокида ушбу автомашина кўздан кечирилганида, автомашинада ҳайдовчи айтган олмалар ўрнига Афғонистонда ишлаб чиқарилган божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 4992 дона 1,5 литрли “кока-кола” маҳсулотлари ортилгани аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Шундан сўнг ушбу маҳсулотлар ортилган Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Карвон сарой” МЧЖ ҳудудидаги дўконлардан бири кўздан кечирилганида дўкон эгаси фуқаро М.А. божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1,5 литр ҳажмли полиэтилен идишларга қадоқланган, Афғонистонда ишлаб чиқарилган  9252 дона “кока-кола” ва 3120 дона “пепси” ичимликларини “яма” сифатида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки текширувлар давомида ушбу ичимликлар оз-оз миқдорда ташмачилар ёрдамида юртимизга олиб келинганлиги аниқланди.

Top