Ўзбекистон | 15:04 / 18.01.2023
7641
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда салкам 153 млн сўм эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Жарқўрғон туманида бир гуруҳ фуқароларни нодавлат университетга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Қайд этилишича, улар одамларнинг салкам 153 млн сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Деновда эса шунга ўхшаш ҳолат учун 15 300 доллар фирибгарлик билан олинган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаментининг хабар беришича, фирибгарлик жинояти учун сиртдан айб эълон қилиниб, қидирувга берилган фуқаро А.А. ва унинг шериги Ш.А. ўзаро тил бириктириб, 2022 йилда МЧЖ шаклидаги нодавлат университетини очган ва шу муассасага киритиб қўйиш ваъдаси билан ўқиш истагини билдирган 18 нафар фуқаронинг жами 152 млн 900 минг сўмини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Шунингдек, департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган. Унга кўра, терговга қадар текширув давомида фуқаро Х.М. қўшни Тожикистонда таҳсил олаётган 21 нафар талабанинг ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб бериш эвазига жами 15 минг 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.  

Департаментга кўрса, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти