Путин Қозоғистон пойтахтининг Остонага кўчирилиши тўғри қарор бўлганини айтди
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонанинг ривожланиши ҳақидаги фикрлари билан бўлишди ва ўз она шаҳри Петербургни Остона билан қиёслади.
Путиннинг Қозоғистон президенти телерадиомажмуаси раҳбари Ерлан Бекхожинга интервьюсида айтишича, у Остона мустақил Қозоғистоннинг пойтахти сифатида шаклланишининг илк йиллариданоқ унинг ривожланиши гувоҳи бўлган.
“Дастлаб кичик, жуда камтар, совет шаҳарчаси деган гаплар бўлган. Бироқ Остона билан охирги 20 йил ичида юз берган нарса мўъжиза бўлмаса, унда нафақат Қозоғистон, балки бутун минтақадаги ёрқин ҳодисадир. Чунки Остона ҳақиқатан мустақил, суверен давлат пойтахтига айлана олди. Унда замонавий архитектура ва миллий турфалик уйғунлашган. Бу биринчиси. Иккинчиси эса – унда барчаси режа бўйича ривожланмоқда”, деб айтган Путин.
“Петербург ҳам Пётр Биринчи вақтида тахминан шундай ривожланган. Чунки шаҳарни унда барча нарса бўладиган ва шу билан бирга чиройли ва оқилона қилиб ривожлантириш имкони бор. Шу сабабли бундай шаҳар ва пойтахтнинг ривожлантирилишини Қозоғистоннинг катта ютуғи деб ҳисоблайман”, деб айтган Путин.
Путиннинг фикрича, Қозоғистон пойтахтининг Остонага кўчирилиш ўз вақтида тўғри, пишиқ ўйланган ва самарали амалга оширилган қарор бўлган ва бундай қарорнинг қабул қилиниши кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмагани нима учун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев эканлигини тушунтиради.
Путиннинг таъкидлашича, пойтахтнинг бир шаҳардан иккинчи шаҳарга кўчирилиши кўплаб давлатларда амалга оширилган. Бу жараён катта маблағ талаб қилса-да, Остонанинг кейинги ривожланиши бу қарор тўғри бўлганини кўрсатган.
Қозоғистонда 6 июль Пойтахт куни сифатида нишонланади. Қозоғистон 1998 йилда ўз пойтахтини Олмаотадан Оқмолага (собиқ Целиноград) кўчирган. Оқмола кейинроқ Остона деб қайта номланган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
17:29 / 18.11.2024