23:36 / 06.07.2018
14105

Медиация - ҳуқуқий баҳс-мунозараларни ўзаро келишув асосида ва самарали ҳал қилиш йўли

Фото: getty Images

Ўзбекистон Республикасининг "Медиация тўғрисида"ги қонуни 2018 йилнинг 12 июнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва шу йилнинг 12 июнида Сенат томонидан маъқулланди. Мазкур ҳужжат медиация соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Медиация фуқароларнинг ҳуқуқий муносабатларидаги баҳс-мунозараларда, индивидуал меҳнат мунозаралари ва оиладаги ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланади. Қонун 2019 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Хўш, медиация нима ва нима учун уни "юмшоқ ҳуқуқ" элементи деб аташади?

Тарихга назар. Қонунни ривожлантириш тарихида Вавилон, Қадимий Греция ва Қадимий Римда медиацияни қўллаш қайд этилган. Рим ҳуқуқида Юстиниан кодексидан бошлаб (милоддан аввалги VI аср) баҳс-мунозараларни ҳал қилиш учун воситачилик тан олинган. Медиация технологияси асосан савдода қўлланилган. Римликлар баҳс-мунозараларни ҳал қилувчи мутахассисларни «medium»-«воситачи» сўзи билан ифодалашган. Воситачиларга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлишган. Уларни доҳийлар ва руҳонийлар билан бир қаторга қўйишган. Замонавий тушунчаларда медиация XX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ, Австралия ва Буюк Британияда ривожлана бошлаган. Европада медиаторлар оилавий мунозараларни ҳал қилишга жалб қилинган.

Медиация нима? Умуман олганда, медиация - баҳс-мунозараларни учинчи бетараф томон иштирокида тартибга солишга доир ҳуқуқий технология. Ушбу йўналиш ўзининг маълум бир шартлари ва тамойилларига эга. Масалан:

  • томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
  • ихтиёрийлик;
  • ўзаро ҳурмат;
  • конфиденциаллик;
  • жараённинг шаффофлилиги;
  • медиаторнинг холислиги.

Медиация қачон қўлланилади? Медиация суддан ташқари тартибда, баҳс-мунозарани суд тартибида кўриб чиқиш жараёнида, суднинг қарор чиқариш учун зални тарк этишидан олдин. Агар гап Ҳакамлик суди ҳақида кетаётган бўлса, шакл худди шундай бўлади. Ёдингизда бўлсин: медиацияда иштирок этиш факти айбга иқрор бўлишнинг исботи ҳисобланмайди!

Медиация иштирокчилари. Жараён иштирокчилари - томонлар ва медиатор. Томонлар шунингдек ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар бўлиши мумкин. Томонлар ҳам медиаторлар каби икки нафар ва ундан кўп бўлиши мумкин.

Медиатор ким? Медиатор икки томонидан баҳс-мунозарани тартибга солиш учун жалб қилинувчи шахс. Жараённи ўтказишда воситачи мустақил ва холис бўлади. Воситачининг иши томонлар манфаатига қараб олиб борилади. Воситачилар икки тоифага бўлинади:

  • профессионал воситачилар - Ўзбекистон Адлия вазирлиги дастури бўйича таълим курсини ўтовчи шахслар;
  • нопрофессионал воситачилар - 25 ёшдан ошган, медиатор бўлиш истагини билдирган шахслар (улар хоҳишларига кўра Адлия вазирлиги қошида махсус таълим курсини ўташлари мумкин).

Профессионал медиаторни қандай топиш мумкин? Агар сизга профессионал воситачи керак бўлса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ёки  Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг адлия бошқармалари сайтларига киришингиз мумкин. У ерда профессионал воситачилар реестри тақдим этилган. Реестрда медиаторнинг исми ва фамилияси, контактлари, медиация соҳаси ва воситачининг жараённи олиб бориш тилига доир маълумотлар кўрсатилган.

Медиатор хизматлари учун қандай ҳисоблашилади? Таъкидлаш жоизки, нопрофессионал воситачилар фаолияти беминнат олиб борилади, профессионал воситачилар фаолияти эса - тўлов асосида ёки беминнат. Агар нопрофессионал мутахассис ишлаётган бўлса, у ҳолда унинг жараён ўтувчи жойга келиш ва кетиш, яшаш ҳамда овқатланиш харажатлари қопланиши мумкин. Ким ва қанча тўлаши томонлар келишувига боғлиқ. Одатда харажатлар томонлар орасида тенг иккига бўлинади. Агар медиатор жараённи ўтказишдан воз кечса, у дастлабки тўланган пул воситаларини қайтаришга мажбур.

Медиация жараёни қанча вақт олади? Қонунга мувофиқ жараён 30 кундан ортиқ давом этмайди. Бироқ зарурат туғилганда томонларнинг ўзаро келишуви асосида муддатни яна 1 кундан 30 кунгача узайтириш мумкин.

Медиациянинг ижобий ва салбий томонлари. Жараён - мутлақо ихтиёрий ва келишув асосида. Томонлар воситачи ёрдамида барчасининг "+" ва "-"ларини ўйлаб кўриш имконига эга бўлишади. Сиз ўзингиз истаган натижага суд оворагарчиликларисиз эришишингиз мумкин. Ушбу технология деярли салбий жиҳатларга эга эмас. Медиацияни анъанавий суд жараёнига таққослаш мумкин, унда ҳам қайси томоннинг ҳуқуқий далили кўпроқ ва ишончли бўлса, медиатор ўша томонни ғолиб деб эълон қилади.

Наташа Кучерявая
KUN.UZ журналисти

Top