Депутатлар «Медиация тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Медиация тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда низоларни мустақил шахслар – медиаторлар иштирокида бартараф этишнинг муқобил усулларини ривожлантириш ҳамда судлар зиммасидаги юкни енгиллаштириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Медиация деганда можарони холис, адолатли, ушбу можародан манфаатдор бўлмаган учинчи томон – медиатор иштирокида ҳал этишнинг муқобил шакли тушунилади. Медиатор томонларга низо юзасидан муайян битим тузишга ёрдам беради. Медиацияда томонлар низони бартараф этишга ҳамда уни ҳал этиш шарт-шароитларига доир қарор қабул қилиш жараёнини тўлиқ назорат қила оладилар.
Депутатларнинг таъкидлашича, низоларни ҳал этишда медиацияни қўллаш вақтни тежаш ва низолашувчи томонларнинг – фуқаролар, ташкилотларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг суд харажатларини қисқартириш имконини беради.
Улар ўзлари ўртасида юзага келган низоларни судгача олиб бормасдан, адвокатларни жалб этмасдан ва суд муҳокамаси билан боғлиқ давлат божи ва харажатларни тўламасдан ўзаро манфаатли шартлар асосида ўзлари учун қулай жой ва вақтда тез ҳамда арзон ҳал этиш имкониятига эга бўладилар. Шундай қилиб, томонларда юзага келган низони тез ҳал қилиш имконияти пайдо бўлади.
Шу билан бирга, “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши низоларни судга қадар бартараф этиш соҳасида юзага келувчи муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва кенг кўламлилигини таъминлашини, низоларни судга қадар бартараф этишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратишини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
17:44 / 20.09.2024
«Ҳаддини билмаганларни меҳмон деёлмаймиз» – Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
23:26 / 25.06.2024