Ўзбекистон | 23:54 / 04.07.2018
18612
3 дақиқада ўқилади

Медиация тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Фото: Getty Images

Ўзбекистонда Медиация тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Республика Қонунчилик ҳужжатлари миллий базаси сайтида шу ҳақида маълум қилинди. Мазкур қонун 2018 йилнинг 12 июнида қабул қилинган, 28 июнида Сенат томонидан маъқулланган. Қонунни қабул қилишдан мақсад - медиация соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган тақдирда, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал килиш усули.

Қонун матнида медиация ҳақидаги асосий тушунчалар, медиация тамойиллари, махфийлик ва ихтиёрийлик принциплари, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги, медиаторга қўйилган талаблар каби кўплаб моддалар келтирилган.

"Давлат органларининг иш бўйича медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғидаги ҳаракатлари"га доир моддага кўра:

  • Қонунда назарда тутилган ҳолатларда ваколатли давлат органи ишнинг муҳокамасини колдириб, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун муддат тайинлаши мумкин;
  • Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади;
  • Судда иш қўзғатилганидан кейин медиация тартиб-таомилини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари процессуал конун ҳужжатларида белгиланади;
  • Суд муҳокамаси жараёнида, низони ваколатли давлат органида қуриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиатив келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади;
  • Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал килинган такдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.

Бундан ташқари, қонун матнида медиация билан боғлиқ қатор атама ва тушунчаларга изоҳ берилган, профессионал медиаторлар реестри тақдим этилган.

Медиация тўғрисидаги қонун 2019 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Қонун тўғрисидаги батафсил маълумотларни  Қонунчилик ҳужжатлари миллий базаси сайтидан олишингиз мумкин.

Мавзуга оид