17:57 / 06.07.2018
30767

Фарзандларингиз «Zomin Sunrise»да таътилни мароқли ўтказади

Ёз фасли мактаб ўқувчилари учун таьтил ва мароқли хордиқ пайти.

Жорий июль ҳам ёзги таътилнинг иккинчи ойи сифатида оромгоҳларнинг болалар билан гавжум даври ҳисобланади.

Kun.uz сайти Республикадаги қатор оромгоҳларда бўлиб мактаб ўқувчиларининг дам олиши, билимларини мустаҳкамлаши учун яратилган шарт-шароитлар ёритилган қатор репортажлар бериб бормоқда.

Сайт мухбирининг навбатдаги репортажи Жиззах вилояти Зомин туманидаги «Zomin Sunrise» болалар оромгоҳидан бўлди.


«2016 йилда фаолияти йўлга қўйилган ушбу оромгоҳ ёз ойлари давомида 12 кундан жами 6 мавсумда 1000 нафарга яқин ўқувчиларнинг дам олиши учун мўлжалланган. Айни дамда болалар оромгоҳида 3 мавсум давом этмоқда», — дейди Kun.uz мухбири билан сухбатда оромгоҳ рахбари Тўрабек Шодиев .

«Zomin Sunrise» оромгоҳида ўқувчиларнинг мазмунли хордиқ чиқариши, янги ўқув мавсумига яхши кайфиятда йўл олишларини учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Жумладан, замонавий, шинам турар жой, болалар бассейни ва 10дан ортиқ спорт тўгараклари мавсум давомида ўқувчилар хизматида бўлади.

 

Шунингдек, махсус рецеплар асосида тайёрланган 6 маҳал мазали овқат,  болалар ақлий салоҳиятини янада ривожлантиришга йўналтирилган тренинглар, боулинг мусобақалари, бизнеснинг илк сабоқларини ўргатишга мўлжалланган – бизнес дарс, инглиз тили ўқув курси, миллий ва замонавий рақс ҳамда моҳир қўллар  тўгараклари ҳам оромгоҳнинг кичик меҳмонларига манзур бўлмоқда.

«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳи фаолияти давомида ижтимоий фойдали акцияларга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан,  2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фаолияти йўлга қўйилган   Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номли, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли, Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ҳамда Қорақалпоғистондаги Ибройим Юсупов номли она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ва «Zomin Sunrise» болалар оромгоҳи ўртасида имзоланган Меморандум асосида иқтидорли ўқувчиларига ёзги таьтилни ўтказиш учун 10тадан бепул йўлланмалар ажратилди.

 Хозирда оромгоҳда тақдим этилган ана шундай бепул йўлланма асосида 3-мавсум иштирокчилари, Қарши шаҳридаги  мактабнинг иқтидорли ўқувчилари дам олишмоқда.

Бунга қадар 1 мавсумда Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номли,

2 мавсумда Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли мактаб-интернатларининг иқтидорли ўқувчилари оромгоҳда унутилмас ёзги таьтилни ўтказишган эди.

 Таьтил вақтини мароқли ўтказиш, янги дўстлар орттириш, яқинлашаётган ўқув мавсумига аьло кайфият ва унутилмас таассурот ҳамда янги билимлар билан йўл олиш имконияти «Zomin Sunrise»да!

Мурожаат учун телефон: +998 95 144 77 33

Бизнинг сайтимиз: http://zominsunrise.uz

Телеграмдаги каналимиз: https://t.me/zominsunrise

Инстаграмдаги саҳифамиз: https://instagram.com/zominsunrise

Фейсбукдаги саҳифамиз: https://facebook.com/zominsunrise


Реклама ҳуқуқи асосида

Top