Ёзги таътил мавсуми яқинлашмоқда. Фарзандларингиз таътилни мароқли ва шу билан бирга унумли ўтказишини истайсизми? У ҳолда шошилинг! «Zomin Sunrise»дан ажойиб акция: яқинлашиб келаётган Рамазон Ҳайити ҳамда Халқаро болалар куни муносабати билан оромгоҳнинг биринчи мавсумига 10 фоиз чегирмани эълон қилади.  

«Zomin Sunrise» оромгоҳи болалар учун қуйидаги хизматларни таклиф этади:

  • Шинам ва экологик тоза муҳитда яшаш;
  • Фойдали ва тўғри танланган маҳсулотлардан 6 маҳал меню;
  • Маданий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари;
  • Малакали мутахассисларнинг профессионал ёндошувлари;
  • Таълим ва кўнгилочар дастурлар;
  • Транспорт хизмати ва бошқалар (Тошкент-Зомин-Тошкент).

Тоғ қўйнида бетакрор маскан

Болаларнинг саломатлиги учун Зомин – ажойиб тоғ манзараларидан иборат, экологик тоза ҳудуд. Бу ерда ноёб ўсимликлар ва ҳайвонот олами, бетакрор табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлиш мумкин.

«Zomin Sunrise» оромгоҳи Самарқанд ва Тошкент ўртасида, Зомин қўриқхонаси ҳудудида жойлашган. Бу маскан икки минг йиллик тарихга эга бўлиб, Зомин тоғлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган номзодлардан биридир. Уни бежиз «Иккинчи Швейцария» деб аташмайди.

Оромгоҳда болалар 24 соат давомида кузатув остида бўлишади. 12 кун давомида ёзги таътилни мароқли ва унутилмас ўтиши таъминланади.

Оромгоҳ ҳудудида болалар спорт билан шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган: футбол, баскетбол, воллейбол, стол тенниси, катта теннис, шахмат ва шашка ҳамда бошқалар.

Шунингдек, қуйидаги тўгараклар ҳам фаолият олиб боради:

1. Пазандачилик;

2. Рассомчилик;

3. Моҳир қўллар;