Жорий август ёзги таътилнинг учинчи ойи сифатида оромгоҳларнинг болалар билан гавжум даври ҳисобланади. Бундай пайтда ўз фарзандига унутилмас таассурот ва ёрқин хотираларни тақдим этишни истаган ота–оналар фарзандларини ёзги оромгоҳларга кузатадилар.
Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган сўлим “Zomin Sunrise” ёзги оромгоҳи болажонларга ана шундай ёзги, мароқли хордиқни кафолатлайди. Бу ерда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун ақлий ривожлантирувчи, ижодий ва интеллектуал тўгараклар ташкил этилган.


Шунингдек, замонавий, шинам турар жой ва болалар бассейни, 10дан ортиқ спорт тўгараклари ҳам мавсум давомида ўқувчилар хизматида бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Zomin Sunrise” боулинг ва ўйин автоматлари мавжуд бўлган Ўзбекистондаги илк оромгоҳ ҳисобланади.





Болалар оромгоҳи фаолияти давомида ижтимоий фойдали акцияларга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.





















