23:54 / 22.06.2019
7731

Болаларнинг оромгоҳлардаги фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш кўникмалари оширилмоқда

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили якунланиб, ўқувчиларнинг табиат қўйнидаги стационар ва кундузги болалар оромгоҳларида ёзги таътили бошланди. 

Бу борада болаларнинг ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш билан бирга, оромгоҳларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шу жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. 

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизмат ходимлари томонидан оромгоҳларда хавфсизлик, жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳозирда оромгоҳларда хавфсизлик талабларига риоя этилиши, болаларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиши, оромгоҳ ҳудуди ва хоналарида ёнғинга қарши режим сақланаётганлигини ҳамда мустаҳкам қўриқланишини таъминлаш мақсадида туну-кун навбатчилик ташкил қилинган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати

Шунингдек, мавсум даврида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари томонидан доимий равишда барча оромгоҳларнинг хавфсизлик ҳолати ва болалар учун яратилган шароитлар ўрганилиб борилади, дейилади хабарда.

Top