Спорт | 02:06 / 10.07.2018
16284
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Хорватия – Англия ўйинига ҳакам тайинланди

Фото: Getty Images

ФИФА жаҳон чемпионати 1/2 финалидан ўрин олган Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳсга ҳакамларни тайинлади.

Ўйинда туркиялик Жунайд Чақир бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда ватандошлари Баҳоуддин Дурон ва Ториқ Ўнгун ёрдамлашади. Голландиялик Бьорн Кёперс 4-ҳакам сифатида ишлайди.

Хорватия – Англия ўйини 11 июль куни соат 23:00да бошланади.

Мавзуга оид