Жаҳон | 17:30 / 12.07.2018
14433
1 дақиқада ўқилади

Трамп: «Умид қиламан, бир кун келиб Путин билан яхши дўстга айланамиз»

Yves Herman/Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Брюсселда давом этаётган НАТО саммитида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан қачондир дўстлашиб кетишига умид қилишини таъкидлади.

«Путин билан муносабатларимиз? У Россия вакили, мен эса АҚШ. У менинг душманим дея олмайман. Умид қиламанки, вақти келиб у билан яхши дўстга айланамиз. Ҳозир Путинни дўстим дейишим қийин, чунки ҳали энди бир неча марта кўришдик. У мен билан хушмуомала бўлди, мен ҳам. Биз яхши кайфиятда гаплашганимизни барча кўрди. Жаноб Путин билан тил топишиб кетишимга ишонаман»,- дейди АҚШ етакчиси.

Таъкидлаш жоиз, Путин ва Трамп 16 июль куни Хельсинкида учрашишади. Трампнинг айтишича, бу учрашувдан унчалик кўп нарса кутмаяпти ва Путин билан ҳар доимгидек Украина, Сурия ҳамда Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви мавзусини муҳокама қилади.

Мавзуга оид