Жамият | 18:18 / 12.07.2018
5847
2 дақиқада ўқилади

Зангиота туманида “Ёш китобхон” кўрик-танлови старт олди  

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Зангиота туман Кенгаши томонидан “Ёш китобхон” Республика кўрик-танловининг 20-30 ёш тоифасида Зангиота туман босқичи старт олди.

Фото: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Зангиота туман Кенгаши

Тумандаги турли соҳа вакиллари ва маҳаллалар кесимидаги уюшмаган ёшлар, коллеж битирувчилари ҳамда ҳарбий қисмлардаги курсантлар, сержантлар ва офицерлар ҳам ўз билим ва кўникмаларини синаш мақсадида жам бўлишди. Туман ҳокими танловни очиб берди ва ёшларга қарата илиқ фикрлар билдирди. Танлов тест тариқасида амалга оширилди.

Фото: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Зангиота туман Кенгаши
Фото: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Зангиота туман Кенгаши

- Улуғ аждодларимизнинг ақл-заковати ва бадиий даҳоси билан яратилган ноёб асарлар, хусусан, математика, минералогия, астрономия, кимё, тиббиёт, фармацевтика, меъморлик, тарих, санъат, адабиёт, илоҳиёт, фалсафа ва бошқа соҳаларга оид манбалар нафақат бизнинг халқимиз, балки жаҳон аҳлининг бебаҳо бойлиги ҳисобланади, - деди Зангиота туман ҳокими.

Фото: Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Зангиота туман Кенгаши

Мавзуга оид