Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камеруннинг 85 ёшли етакчиси еттинчи муддатга президент бўлмоқчи
Фото: AP
Камерун президенти Поль Бийя навбатдаги президент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини илгари сурди. Агар у ғалаба қозонадиган бўлса, еттинчи муддат мамлакатни бошқаради.
Камерунда президент сайловлари 7 октябрга белгиланган. Мухолиф партия ҳам ўз номзодини белгилади, у парламент аъзоси ва партия вице-президенти Жошуа Осих бўлди.
85 ёшли Бийя Камерунни 1982 йилдан бери бошқариб келади. 2011 йилдаги сайловларда мухолифат овоз бериш натижаларини шубҳа остига қўйган, бироқ арзи суд томонидан рад этилган.
Камерун нефтга бой давлат бўлиб, бу ерда Саҳрои Кабирдан жанубдаги бошқа давлатлардан кўра қишлоқ хўжалигини олиб боришга мақбулроқ шароитлар мавжуд. Камерунда саводли одамлар сони аҳолининг 70 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.
Бироқ мамлакатда ишсизлик даражаси юқори ва аҳолининг кучли қатламланиши мавжуд. Бу муаммоларда айнан Бийя айбланиб келинади.
Мавзуга оид
18:38 / 27.10.2025
Камерунда дунёдаги энг кекса президент саккизинчи муддатга қайта сайланди
16:18 / 14.07.2025
Камеруннинг 92 ёшли президенти яна бир муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди
12:19 / 26.08.2023
Камерунлик 45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди
16:59 / 24.11.2022