Жамият | 22:49 / 14.07.2018
34604
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар “Пир”лар олиб кетилаётган автоуловни тўхтатишди

Мамлакатимиз ҳудудига сифати кафолатланмаган маҳсулотлар кириб келишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Қўмита хабарига кўра, Фарғона туманининг “Миндонобод-Фарғона” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

“Ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган, ҳар бири 5 литр ҳажмли целофан пакетга қадоқланган жами 30 дона “ПИР” номли ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид