15:05 / 14.07.2018
4576

Papa John's ўз рекламаларида компания асосчиси қиёфасидан фойдаланмайдиган бўлди

Фото: Papa John's

Американинг энг йирик пиццерия тармоқларидан бири бўлган Papa John's рекламаларда можаро сабабли истеъфога чиққан ўз асосчиси Жон Шнаттер тасвиридан фойдаланмайдиган бўлди, деб хабар берди CNN телекомпанияси.

Аввалроқ 56 ёшли Шнаттер май ойида ходимлари билан ёпиқ мажлис ўтказган чоғида АҚШда қора танлилар учун ҳақорат деб қабул қилинадиган сўзни ишлатгани ОАВда тарқалганидан сўнг танқидлар остида қолганди. Бизнесмен узр сўраган ва охир-оқибат Papa John's директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этганди. 

Papa John's ўз рекламаларида Шнаттер қиёфасидан тез-тез фойдаланиб туради. Хусусан, пицца қадоқланадиган қутилардаги компания логотипларидан бирида унинг тасвири туширилган.

Жума куни Papa John's акциялари 3%га тушиб кетди. Можаро сабабли компаниянинг бир нечта ҳамкорлари у билан ҳамкорликни тўхтатишини билдирди. Улар орасида таниқли New York Yankees бейсбол клуби ҳам бор. Луисвилл университети Papa John's шарафига қўйилган футбол стадиони номини ўзгартиришини эълон қилди.

Top