Жаҳон | 12:12 / 14.07.2018
4496
2 дақиқада ўқилади

Перуда вазир ва судья коррупцион жанжал туфайли истеъфога чиқди

Фото: РИА Новости

Йирик коррупцион жанжал перу адлия вазири Сальвадор Эреси ва шаҳар олий суди раҳбари Кальяо Вальтер Риоснинг истеъфо беришига олиб келди, деб ёзади РИА Новости.

Жанжалга Эреси, Риос ва яна бир неча судья у ёки бу суд қарорини шубҳали йўллар билан ўзгартириш ҳақида суҳбатлашишгани ёзилган телефон орқали суҳбатнинг эълон қилиниши сабаб бўлди.

Эресининг истеъфога чиқишини шахсан мамлакат президенти Мартин Вискарра сўради. 

"Адлия тизимини ислоҳ қилиш учун вазир Эресидан истеъфога чиқишини сўрадим. Перу бошидан кечираётган давр қатъий ҳаракатларни талаб қилади", – деб ёзди Вискарра ўзининг Twitter микроблогида.

Бир неча дақиқадан сўнг Эреси давлат раҳбарига жавоб қайтарди.

"Терговни енгиллаштириш учун истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёздим. Президент Вискаррега омад тилайман", — деб ёзди Эреси Twitter’даги микроблогида.

Риоснинг истеъфоси ҳақида Перу олий суди маълум қилди. 

" Кальяо олий суд президентига ўзининг истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини топширди. Унга қарши тергов давом этмоқда, чунки истеъфо жавобгарликдан озод қилмайди", — дейилади олий суд инстанцияси баёнотида.

Мавзуга оид