Жаҳон | 18:40 / 16.07.2018
25459
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Трампнинг яккама-якка суҳбати режадагидан узоқроқ давом этди

Фото: AP/ТАСС

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп режалаштирилган бир ярим соат ўрнига икки соату ўн дақиқа юзма-юз суҳбатлашишди.

Дональд Трамп Владимир Путин билан учрашувни саммитнинг «жуда яхши бошланиши» деб атади, деб ёзади AP.

Президентлар сўнгра кенгайтирилган таркибда мулоқотни давом эттирди. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳридаги президент саройида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари уч соатга яқин давом этиши хабар қилинганди. Музокараларда Сурия ва Украина, қуролсизланиш ҳамда 2016 йилдаги АҚШ президентлиги сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви муҳокама қилинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид