Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сармоядорлар иштирокида очиқ муҳокама майдони ташкил этилади
19 июль куни Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонаси Crystal Ballroom анжуманлар залида маҳаллий ва хорижий сармоядорларнинг инвестицион таклифларини очиқ муҳокама этиш ягона майдони ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси расмий вакили Kun.uz'га маълум қилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, режалаштирилаётган учрашувнинг асосий мавзуси геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноатига ётқизилаётган инвестицияларга оид бўлиши кутилмоқда.
Очиқ муҳокама майдонида маҳаллий ва хорижий сармоядорларга фойдаланиш учун ер майдонини ажратиш йўриқномаси ҳам тушунтирилади.
Қўмита хабарига кўра, тадбир очиқ эшиклар принципи асосида ўтказилади ва унда барча қизиқувчилар иштирок этиши мумкин. Тадбирда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади.
https://invest.gov.uz/forma-zayavki