Жаҳон | 20:10 / 16.07.2018
37696
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда ҳам ўша муаммо: вазир пиёз нархи нега тушиб кетганини айтди

Photo: Asia-Plus

Тожикистон қишлоқ хўжалик вазири Изаттуло Сатторий мамлакатда пиёз нархи тушиб кетиши сабабини изоҳлади, аммо бу экинни эккан фермерлар инқирозга учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Тожикистон ОАВида ёзилган.

16 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазири Изаттуло Сатторий «пиёзнинг бозордаги ҳозирги нархи - бир килоси 60-80 дирҳам – етиштирувчи учун ҳам, харидор учун ҳам меъёрдаги нарх ҳисобланишини айтди.

«Албатта, бу олдинги йиллардагига нисбатан паст нарх, аммо деҳқонлар катта зарар кўргани йўқ. Пиёз етиштиришнинг ўсиши у экиладиган майдонлар кенгайиши ҳисобига эмас, балки унинг ҳосили мўл бўлгани ҳисобига ортиб кетди», - деди у.

Вазир шунингдек пиёз экспорти ҳам ўсганлигини маълум қилди.

«Охирги маълумотларга қараганда, Тожикистон 2018 йилнинг биринчи ярмида 72 минг тоннага яқин пиёз экспорт қилган, бу ўтган йилгига нисбатан 18,4 минг тоннага кўпдир. Пиёз захираси унинг экспортини 100 минг тоннагача етказишга имкон беради», - деган вазир.

Аввалроқ «Ўзагроэкспорт» АЖ таннархи 590 сўм бўлган 1 кило пиёзни Сурхондарё вилоятидаги деҳқон ва фермер хўжаликларидан 1 килосини 1200 сўмдан харид қилиб олишини маълум қилганди.

Мавзуга оид