Март ойининг охирларидан бошлаб Сурхондарё вилояти фермерлари эртапишар кузги пиёз ҳосилини йиғишни бошлади. Полиз экини вилоятнинг ўзи ва қўшни ҳудудлар бозорларида ҳам пайдо бўлди. Бироқ, ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, бу мавсумда пиёз нархи рекорд даражага қимматлашди, дея хабар берди EastFruit.
Янги ҳосилдан олинган пиёзнинг дастлабки партиясини фермерлар ўртача 5000 сўмдан ёки 39 центга тенг нархда сотишган. Ўз навбатида, бозорларда чакана нархлар 7000−8000 сўм ёки 54−62 центгача ошган.
Ўзбекистон пиёз бозоридаги вазиятни VESAGRO консалтинг компанияси раҳбари Ўрмонали Усмонов шундай изоҳлади:
«2025 йил март ойининг иккинчи ярмида Сурхондарё вилоятининг бир қатор туманларида (Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шеробод) фермерлар эртапишар пиёз ҳосилини йиғишни бошлади. Бироқ, пиёзнинг етилиш даражаси ҳали уни узоқ масофаларга ташишга имкон бермаяпти. Халқ тилида айтганда, пиёз ҳали „кийинмаган“. Шу сабабли ҳозирда маҳсулот асосан Сурхондарё вилояти ва унга қўшни ҳудудларда сотиляпти. Шундай бўлса-да, бу мавсумда фермерлар нархлардан жуда мамнун. Ўтган йили айни шу пайтда янги ҳосилдан олинган пиёзнинг килоси далаларда тахминан 500 сўмдан (4 цент) юклаб жўнатилган бўлса, бу йил бошланғич нархлар 10 баравар юқори», деган Усмонов.
Мутахассиснинг фикрича, нархлар юқори бўлишининг асосий сабаби экин майдонларининг сезиларли даражада қисқаргани билан боғлиқ.
«Март ойининг учинчи ўн кунлигида ўтган йилнинг август-сентябр ойларида экилган кузги пиёзни йиғиб олиш бошланди. Тахминий ҳисоб-китобларимга кўра, бутун Ўзбекистон бўйича ушбу кузги пиёзнинг умумий майдони 30−40 фоизга қисқарган. Менимча, бундай вазият қўшни давлатларда ҳам кузатилган. Ҳосилдорлик ва пишиш муддатларига келсак, 2024 йилнинг кеч кузи ва қишида аномал совуқлар бўлмади, об-ҳаво қулай эди. Ҳосилдорлик ўтган йилги даражада қолди, пишиш муддати эса ўзгармади. Бироқ, ҳозирда пиёз ҳали «кийинмаган» ва керакли етукликка эришиш учун вақт талаб этилади. Ўйлайманки, тармоқ сифатидаги ва экспортга яроқли ҳажмдаги маҳсулотлар 2025 йилнинг 15−20 апрел кунлари ички бозорда пайдо бўлади», дея қўшимча қилган у.
Шунингдек, янги пиёз нархлари ўтган йилги ҳосилнинг захираларига, аниқроғи, уларнинг тугаш тезлиги ва ташқи бозорлардаги талабга боғлиқ бўлиши таъкидланган.
«Пиёз нархи арзонлаши кутиляпти»
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги янги пиёз нархи ошиши ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий







