Жаҳон | 23:30 / 16.07.2018
11879
1 дақиқада ўқилади

Трамп ҳарбийларнинг сиёсатчилардан устунлигини айтди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийлар россиялик  ҳарбийлар билан икки давлат сиёсатчиларидан кўра яхшироқ чиқишишларини айтди. Трамп бу ҳақда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув якунларига кўра ўтказилган матбуот анжуманда айтиб ўтди. 

“Ҳарбийларимиз ўзаро чиқишишади. Улар эҳтимол бизнинг сиёсий етакчилардан кўра яхшироқ чиқишадилар. Улар Сурия ва бошқа жойларда ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштиришади”, деб айтган Трамп.

Трамп дипломатия адоват ва можаролардан кўра анча яхшироқ эканлигини айтган ва “Путин билан музокарани сермаҳсул” деб баҳолаган. У муносабатларнинг ёмонлашишига айбни икки томон зиммасига юклаган.

Таъкидланишича, умуман олганда Трамп ва Путин илк тўлиқ форматли учрашувларидан кўнгиллари тўлган. 

Мавзуга оид