Жаҳон | 01:00 / 17.07.2018
31624
2 дақиқада ўқилади

Путин Трампга ЖЧ-2018 тўпини совға қилди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампга ЖЧ-2018’нинг расмий тўпини совға қилди. 

“Жаноб президент ҳозиргина биз футбол бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказганимизни айтди. Шунга жаноб президентга шу тўпни совға қилмоқчиман, энди тўп у томонда”, деб айтган Путин Трампга тўпни совға қилаётиб.

Путин шу тариқа АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг гапига киноя қилган. Помпео аввалроқ берган баёнотларидан бирида Сурияни тартибга солиш масаласида “тўп Россия томонида эканини” айтганди.

Республикачилар партиясининг АҚШ сенатидаги аъзолари Трампни Путинга “бўйсунишда” айблашган.  

Республикачи-сенаторлардан бири Линдси Грэм Путин совға қилган тўпда “эшитиш мосламалари бор-йўқлигини текшириб кўришни” таклиф қилган. Сенатор “бундай тўпни ҳеч қачон Оқ уйга тушишига йўл қўймаган бўлардим” деб айтган. “Мен унинг ўрнида (Трамп)  бўлганимда футбол тўпини эшитувчи мосламалар бор-йўқлигига текшириб кўрган бўлардим”, деб ёзган Грэм твиттерда.

Мавзуга оид