Спорт | 07:30 / 18.07.2018
25083
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 финалини рекорд сондаги томошабин кузатгани маълум қилинди

Фото: Sputnik

Россияда ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати финал учрашувини рекорд сондаги томошабин томоша қилган. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати маълум қилди. 

Финал учрашуви Франциянинг Хорватия устидан 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Францияда финални кўрган одамлар 20,35 млн кишини ташкил қилган, бу қиймат чемпионларни мукофотлаш маросими вақтида 22,21 млн кишига етган. Бу Франциядаги телеаудиториянинг 33,2 фоизи демакдир. 

Хорватияда учрашувни 1,538 млн (умумий томошабинларнинг 39,2 фоизи) томошабин кузатган. Хорватия ва Англия ўртасидаги яримфинал учрашувини янада кўпроқ одам – 1,542 млн томошабин кўрган.  
 
Россияда финални 16,2 фоиз аудитория ёки 20,81 млн киши кўрган. АҚШда учрашувни 16,01 млн киши (5,2 фоиз), Бразилияда 40,45 млн киши (19,1 фоиз) ва Германияда 21,32 млн киши (28,2 фоиз) томоша қилган.

Мавзуга оид