Ўзбекистон | 16:00 / 19.07.2018
7735
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тожикистонда янги мактаб қуради

Ўзбекистон Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда. Мактаб Спитамен туманида жойлашади. Бу ҳақдаги битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган ташрифи давомида имзоланган.

Қурилиш режасига кўра, мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган, деб хабар берди «SugdNEWS» ахборот агентлиги.

Тожикистон архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Жамшед Аҳмадзоданинг айтишича, Спитамен туманида мактаб қурилишидан ташқари, Хатлон вилоятининг Қубодиён туманида 200 ўринли шифохона қурилиши ҳам режалаштирилган.

Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахассисларга қурилиш учун бир нечта жой таклиф этилган. Аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

Қайд этиш жоизки, Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб биноси қуриши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, Тожикистон томони Фарғона вилоятида битта мактабгача тарбия муассасаси қуришни режалаштирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид