Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик 20та солиқ тўловчини маълум қилди
Фото: Advantour
Молия вазирлиги Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилардан тушумлар улуши ҳақидаги маълумотни эълон қилди. Республиканинг 20та йирик солиқ тўловчилари Давлат бюджетига тушумларнинг 1/3 қисмини таъминлайди.
Бу 34 фоиздан энг кўп тушум «Ўзтрансгаз» ҳиссасига тўғри келди (5,1%), кейин иккита кон-металлургия заводи бормоқда - Навоий (5%) ва Олмалиқ (3,1%).
«Муборак нефтегаз»га 2% улуш тўғри келган бўлса, «ЎзБАТ»га - 1,8%, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи - 1,8%/
Бошқа йирик солиқ тўловчилар орасида Beeline (1,5%), «Шўртан газ-кимё мажмуаси» (1,4%), Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Қизилқумцемент» ва «Азиа трансгаз», «Ўзбекэнерго» бор (бари 1,2%дан).
«Шўртаннефтегаз», «Уз кор газ чемикал» ва Ucell 1% улушга эга.
Рўйхат якунида «Ўзбекистон темир йўллари» (0,9%), «Кока-Кола» (0,8%), «Оҳангаронцемент» (0,6%) ва Муборак газни қайта ишлаш заводи (0,5%) қайд этилди.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022