Фан-техника | 23:20 / 20.07.2018
11608
1 дақиқада ўқилади

Samsung компанияси Galaxy S ва Note ўрнига битта смартфон ишлаб чиқармоқчи

Фото: Phonearena.com

Samsung компанияси Galaxy S ва Note серияларини бирлаштириб, флагман қурилмалари қаторини соддалаштириш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВ маълум қилди

Компания етказиб берувчилари ва ҳамкорларини флагман смартфонлар миқдори камайиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Galaxy S Plus ва Note смартфонлари стилусларидан ташқари, ўхшаш имкониятларга эга. Samsung иккита смартфон ўрнига битта смартфон чиқариб, нархни пасайтириши ва даромадни ошириши мумкин.