Фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш бўйича масъулиятини ошириш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш бўйича масъулиятини ошириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича масъулиятини ошириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш керак, дейилади матнда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жисмоний ва юридик шахслар автомобилга эгалик ҳуқуқини олишдан олдин қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши белгиланиши таклиф қилинади:
- рўйхатдан ўтган манзилда автомобилни сақлашга имконияти борлиги (гараж, автотураргоҳдаги аниқ жойи) ҳақида маълумотнома;
- агар яқинларининг яшаш манзилида бўлса, уларнинг ёзма розилиги.
Юридик шахслар автомобилларини сақлашга ўзи рўйхатга олинган манзилда имконияти бўлмаса, у ҳолда таъсисчилари, ишчи ходимлари ёки харидорлари билан шартномасиз нотариал рухсат бўлса, уларга эгалик ҳуқуқи берилади.
Қайд этилишича, бу орқали жисмоний ва юридик шахслар автомобилларини белгиланмаган ҳудудда қолдиришни тақиқлаш лозим. Ижара шартномаси ёки ишончнома асосида автомобилни фойдаланишга олган шахслар доимий рўйхатдан ўтган манзили автомобиль эгалари билан 1 км радиусда бўлса, автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади, акс ҳолда фойдаланувчи автомобиль сақлашга имконияти ёки шароити борлиги тўғрисида ҳужжати бўлиши керак.
Махсус (катта юк, кран, қурувчи ва шу турдаги ҳажми катта) автомобилларни турларига қараб сақловчи ва фойдаланишга топширувчи юридик шахслар юқорида баён этилган талабларни бажаради, фақат битта шарт улар учун истисно деб инобатга олинсин, яъни, рўйхатга олинган манзил бўйича 1,5 км радиусдан ошиқроқ масофага рухсат; - лекин оралиқ масофа икки туман чегарасидан ошмаслиги керак, дейилади мурожаатда.
“Агарда юқорида келтирилган ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслар тақдим эта олмаса автомобиль сақлашга ва фойдаланишга имконияти йўқ деб топилади ва рухсат берилмайди.
Мазкур таклиф амалга оширилса:
- шаҳар ва вилоятларда юзага келаётган тирбандликларни камайтириш;
-кўчаларда автотранспортни назоратсиз қолдирилишини олдини олиш;
- фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик ҳуқуқи бўйича жавобгарлигини ошириш;
- кўчаларда автотранспорт воситаларига зарар етказилиши каби қоидабузарликларнинг олдини олиш;
- аҳолининг саломатлик даражасини ошириш;
- аҳолининг автотранспортини сақлаш бўйича лаёқатини оширишга эришилади”, - дея якунланади мурожаат матни.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024