Сурхондарёда қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш бўйича семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 22 июль куни Сурхондарё вилоятида туркиялик мутахассислар иштирокида «Пахта етиштириш агротехнологияси» мавзуидаги амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан фан доктори Точер Бузберк юқори ва сифатли ҳосил олишда зарарли организмларга қарши курашиш катта аҳамиятга эга эканини ва бугунги кунда бу борада Туркия республикаси тажрибаси бўйича маъруза қилди.
Мутахассис кўзланган ҳосилни олишда тупроқ орқали минерал ўғитлар бериш, ҳар икки йилда органик ўғит киритиш билан бирга ҳар суғоришдан олдин барг орқали 5-6 марта ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи воситалар ва микроэлементлар билан суспензия қилиш кераклигини таъкидлади.
Асосий ҳосилни сақлаб қолиш учун асосий зараркунанда бўлмиш трипс, қандала, кўсак қуртига қарши улар зарар беришидан олдин профилактик кимёвий ишлов бериш кераклигини баён қилди. Шунингдек, чигит униб чиққандан бошлаб мавсум давомида 5-6 марта зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов ўтказилади.
Мутахассиснинг айтишича, ғўза қандаласи (creonteades pallidus) Туркиядаги айрим жанубий ҳудудларда ҳам учрайди. Унга қарши курашилмаса, ҳосил 100 фоизгача йўқотилиши мумкин. Уларга қарши кимёвий усулда курашилиб, диметоат, имидоклоприд, бифентрин каби дори воситаларидан фойдаланиш, яхши самара беради.
Мавзуга оид
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
12:38 / 27.09.2024