Жаҳон | 08:55 / 25.07.2018
8180
1 дақиқада ўқилади

Давлат департаменти Трамп ва Путиннинг янги учрашувига доир баёнот берди

Фото: Leonhard Foeger/Reuters

Москва ва Вашингтон Россия президенти Владимир Путин ҳамда Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг янги учрашуви бўйича ҳали ҳеч нарсани ўзаро мувофиқлаштирмади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ҳизер Науэрт маълум қилган.

Науэртнинг сўзларига кўра, бундай учрашувларни ташкиллаштириш унинг ишига кирмайди, бироқ, унинг фикрича, Трампнинг Путинга Вашингтонга ташриф буюриш борасидаги таклифи «норасмий» бўлган.

«Мен аввал айтганимдек, Оқ уйга мурожаат қилинг. Тушунишим бўйича, ҳозирги пайтга келиб ҳеч нарса мувофиқлаштирилгани йўқ», - дея маълум қилган матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Россия томони ҳеч қачон Қўшма Штатларнинг «дўсти» бўлмаслигини айтганди.

Мавзуга оид