Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги кўп мақсадли булутли платформа пайдо бўлиши мумкин
Жорий йилнинг 24 июлида «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида АКТ соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида «Middleware» (АҚШ) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Чет эл компанияси марказ ходимларига кўп мақсадли булутли платформа «Corezoid»ни намойиш қилишди. Бу платформа автоматик ва автоматлаштирилган жараёнларни ишлаб чиқиш, юритиш, бошқариш, бажариш, кузатиш, мониторинг қилиш ва оптималлаштиришга мўлжалланган.
Платформа «Corezoid» турли соҳаларда: молияда (PrivatBank), интернет-савдода (www.allo.ua, www.alisa.ua), агро-секторда (Холдинг ПриватАгро), машҳур мессенжерларда бот-платформа сифатида (FB Messenger, Telegram) муваффақиятли қўлланилмоқда.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик имкониятлари бўйича фикр алмашишди. Шунингдек, марказ ходимларига мамлакатнинг IT-секторида компаниянинг тайёр ечимларидан муваффақиятли фойдаланиш учун соҳага оид давлат ҳамда хусусий ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар берилди.